АНЖУМАН: «Дунёнинг барқарор ривожи ютуқларида диний етакчилар роли»

АНЖУМАН: «Дунёнинг барқарор ривожи ютуқларида диний етакчилар роли»

Нурсултон Назарбоев маркази майдончасида дунё ривожида маънавий етакчилар роли муҳокама қилинди. Саудия Арабистони, Миср, Ватикан, Ҳиндистон, Эрон, Буюк Британия, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг диний бирлашма, халқаро ташкилотлар вакиллари, нуфузли хорижий таҳлилчилар фикрича, барқарорлик ва келишув – самарали, амалий жараён пойдеворидир. Ташкилотчилар таъкидлагани каби, Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ушбу тадбир жорий йилнинг шу мавзудаги анжуманларини очиб беради. Улар бир қатор масалалар муҳокамасига қаратилган. Булар орасида конфессиялараро мулоқотга диний етакчиларни жалб қилиш, шунингдек, миллий, диний ва халқаро даражадаги ҳамкорлик. Учрашув иштирокчилари кузда Нур-Султонда бўлиб ўтадиган дунё динлари етакчилари съезди котибиятига тайёргарлик доирасидаги ишлар боришига ҳам тўхталиб ўтди.

БУЛАТ САРСЕНБАЕВ, КОНФЕССИЯЛАР ВА ТАМАДДУНЛАРАРО МУЛОҚОТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ МАРКАЗИ БОШҚАРУВ РАИСИ:

- Октябрда дунё динлари етакчилари съезди котибияти ўтказилиши режа қилинган. Бу йирик тадбир, ҳар йили ўтказилади. Қозоғистон томони бу гал котибият мажлиси кун тартибига маънавий етакчиларнинг биз яшаётган ҳозирги мураккаб пайт, пандемия давридаги роли масаласини киритиш таклифини билдирди, диний етакчилар қандай позицияни эгаллаши керак, улар нима қилиши лозим, бугунги кунда қатта даъват қаршисида турган ҳукуматни, давлат муассасаларини қандай қўллаб-қувватлаши керак?

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.