Қозоғистон суд тизимида модернизация

Қозоғистон суд тизимида модернизация
baribar.kz

Замонавий технология ютуқларини қўллаш ва адолатни таъминлаш. Бугун Парламент Мажилиси депутатлари суд тизимини такомиллаштиришга доир қонун лойиҳалари пакетини кўриб чиқди. Улар ичида суд тизими ва судьялар мақоми, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритиш, шунингдек, суд тизимини янгилаш масалалари тўғрисидаги қонун ҳам бор. Бундай янгиликлар, дейди мажилисменлар, мамлакатда  1 июлдан Маъмурий адлия жорий этишга чақиради.

НАТАЛЬЯ ПАН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Адлия вазирлигида ҳозирда маҳаллий ва Маъмурий адлия институти муваффақиятли ишлаётган мамлакатлардан халқаро экспертлар жалб қилинган ҳолда, кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Давлат идораларидан тахминан 3 минг ходим қамраб олинган, шундай вазифа қўйдик, масофавий шаклда ўқувлар ўтказилди, маҳаллий ижро органларида фуқароларнинг ташкилотларга мурожаатини кўриб чиқувчи девонхона раҳбарлари, бўлим бошлиқлари тренингларда иштирок этди.

Дарвоқе, бу амалиёт хорижда кўпдан бери муваффақиятли қўлланади. У оғриқли масала - судьялар юкламасини камайтириш имконини беради. Маъмурий адлия иши бошланиши учун дастлабки кадрлар - 179 та судья тайёрланди.  Нурлан Ниғматулин айтишича, суд тизимидаги модернизация  Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан қўйилган вазифалар ижросига йўналтирилган. 

НУРЛАН НИҒМАТУЛИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ МАЖИЛИСТ РАИСИ:

- Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев таъкидлаганидек, ўтказиладиган ислоҳотлар соҳага янги малакали мутахассисларни жалб қилиши ва адолатли қарорни таъминлаши лозим. Бундай чора-тадбирлар, энг аввало, жамиятимизнинг судга ишончини мустаҳкамлаш учун, ўз навбатида, судлар ва суд жараёнлари замонавий талабларга жавоб бера олиши ва фуқаролар, бизнес ва инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қила олиши шарт.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×