COVID-19: «Пойтахт қизил зона»дан чиқди

tengrinews.kz

Нур-Султон шаҳри коронавирус билан хасталаниш бўйича «қизил зона»дан чиқарилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда энг хавфли ҳудудлар қаторида фақат 2 минтақа – Ақмўла ва Павлодар вилоятлари қолди.  «Сариқ зона»да эса Қозоғистон пойтахтидан ташқари Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятлари бор. Бошқа минтақалар хавфсиз зонада.

Ўтган кеча-кундузда аниқланган коронавирус юқтирганлар сони аввалги кундан камроқ. 1 минг 7 нафар қозоғистонликда ПЗР-тест ижобий натижа берди. Хасталик юқтирганларнинг умумий сони шу кунгача 199 минг нафардан ортди.

×