Ёзувчи Узбен Қурманбайулининг китоби чоп этилди

Пойтахтда «Тотув жамият, мамлакатнинг зарурати ва фойдаси» номли китоб тақдимоти ўтказилди. Асар муаллифи – жамоат арбоби Узбен Қурманбайули. Ёзувчи янги асарида эзгуликка асосланган жамият яратиш концепциясини тузган. Муаллиф мақсадга эришиш учун жамиятда тотувлик қонунларини шакллантириш зарурлигини тилга олган. У ўзини Элбошининг «Фуқаролик жамияти яратиш» ҳамда «Маънавий янгиланиш» ғоялари давомчиси деб ҳисоблайди. Асос сифатида қозоқ халқининг тарихи ва маданияти, миллий ўзлиги ва анъанавий онгига таянишга чақиради. 

УЗБЕН ҚУРМАНБАЙУЛИ, ЁЗУВЧИ, ЖАМОАТ АРБОБИ:

- Аслида бизнинг, қозоқнинг қандай бойлиги бор? Ота-боболар қонидан ўтган менталитетида тотувлик, меҳр-оқибат бор. Биз эзгулик ва меҳрга тўла халқмиз. Илгарилаш учун зарур йўлни биз ўзимиздан, ботинимиздан излашимиз керак. Барча алломалар асарларини кўриб чиқдим, ўзлигимизни ал-Форобийдан, Абайдан топдим.

ЖАСАН ЗЕКЕЙ ЎҒЛИ, ТИББИЁТ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАН:

- «Келажакка йўлланма – Маънавий янгиланиш» Элбошининг, ҳозирги Президентимизнинг «халққа яқин жамият тузиш» тўғрисидаги ғоялари ушбу китобга киритилди. Бунинг асл мазмунини Абай шундай изоҳлайди: «Одамзод ҳаммасини севгин, жигарим» дейди, яъни одамлар кўнглидан имон, меҳр жой олмай туриб, ҳеч бир эзгуликка эриша олмаймиз.

Китоб чоп этилишида «Ватандошлар жамғармаси» ёрдам берган. Узбен Қурманбайулининг «Қайтган бахт, ушалган орзу», «Мангу эл», «Мустақиллик – тақдир совғаси», «Ҳақиқат», «Мардлик ва эл қадри» каби китоблари, 60 га яқин мақоласи кўпчилик эътиборини қозонган. Қаламкашнинг ҳар бир асари китобхонларнинг ижобий баҳосини олган.