Қозоғистонда NEET ёшлар қўллаб-қувватланади

Қозоғистонда NEET ёшлар қўллаб-қувватланади

Ёш авлодни тарбиялаш – мамлакат келажаги учун жуда муҳим. Ахборот ва Ижтимоий Тараққиёт вазирлигида ўтган кенгайтирилган йиғилишда Аида Балаева мамлакатда NEET тоифасига оид, яъни мактабни тугатган, лекин олий ўқув юртига кира олмаган, турли сабабларга кўра иш топа олмаган ёш йигит-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди. Бугунги кунда мутахассислар, шунингдек, Волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш Йўл харитаси ҳамда хайрия ишларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси устида ишламоқда.

АИДА БАЛАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

- Келажак ёш авлоддан бошланади. Шунинг учун болаларнинг маънавий ривожланиши ва тарбияланишига эътибор қаратамиз. «Маънавий янгиланиш» дастурининг бош йўналиши шу бўлиши керак. Шу муносабат билан Миллий комиссиянинг навбатдаги йиғилишига  барча тегишли томонлар иштирокида ҳозирланаётган мактаб ёшигача бўлган болалар ва мактаб ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш стратегиясини олиб чиқмоқчимиз.

Тегишли вазирлик коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Аида Балаева 2022 йилда Оммавий ахборот воситалари тўғрисида янги қонун қабул қилиниши режалаштирилаётганини айтди. Чегараолди ҳудудларда радиоэшиттиришлар давлат тармоғини кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган ва частоталарга танлов эълон қилинган.