Қозоғистонда француз «Ғоялар кечаси» ўтказилди

Қозоғистонда француз «Ғоялар кечаси» ўтказилди
kz.ambafrance.org

Шаҳар майдончаларини барқарор ривожлантириш, яшил иқтисодиётни ўстириш истиқболлари ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш. Қозоғистон, Франция ва Германия файласуфлари, ёзувчи, интеллектуал ва олимлари «Ғоялар кечаси»да иштирок этди. Юзлаб экспертларни жамлаган тадбир республикамиздан ташқари жаҳоннинг юздан зиёд давлатида бўлиб ўтди. Француз тадбири энг долзарб муаммо-масалалар юзасидан тажриба алмашиш, муҳокама-мунозара учун майдонча бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилда француз элчихоналари томонидан олтинчи марта турли мамлакатларда ўтказиладиган учрашувлар онлайн шаклида ташкил қилинган. Кенг кўламли мунозаралар дастури француз, инглиз ва рус тилларида бўлиб ўтади ҳамда сайёрадаги муҳим ва долзарб муаммоларга бағишланади. Улар орасида экологик мувозанат ва инсоннинг дунёга муносабати, урбанистика, биологик хилма-хиллик ва сунъий интеллект мавзулари бор.

АЛЕКС БОРТОЛАН,  МАДАНИЯТ ВА ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ФРАНЦИЯНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

- Йил сайин тадбир иштирокчилари сони ортиб боряпти. Биз бу тадбирга урбанистика мутахассислари, меъморларни, шунингдек, табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги арбобларни таклиф этдик. Чунки, ўзингиз айтганингиз каби, бу жуда долзарб масала. У Франция учун ҳам, Қозоғистон ва Германия учун ҳам жуда муҳим.

×