Лотин ёзувидаги алифбонинг янги варианти Миллий комиссияга топширилади

Лотин ёзувидаги алифбонинг янги варианти январь ойи охирида Миллий комиссияга тақдим этилади. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Тил сиёсати қўмитаси раиси Адилбек Каба айтишича, шу кунгача алифбонинг 40 дан зиёд варианти таклиф этилди. Ҳаммаси диққат билан ўрганилди ва аҳоли билан учрашувлар, халқаро конференцияларда муҳокама қилинди. Синчиклаб текширилгач, олимлар охирги вариантни таклиф этди.

АДИЛЬБЕК КАБА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТИЛ СИЁСАТИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ:

- Биз ишни якунлаш арафасидамиз. Кўплаб муҳокамалардан кейин лотин ёзувидаги алифбо Давлат раҳбарига тақдим этилди. Умуман олганда, Қосим-Жўмарт Тўқаев уни маъқуллади. Таъкидлаш жоизки, алифбодан ташқари биз клавиатура ҳамда имло қоидаларини ҳам тайёрладик. Буларнинг ҳаммаси шу ой сўнгида Миллий комиссияга тақдим этилади.

Вазирликда айтилишича, янги алифбо ва имло қоидалари тасдиқланганидан кейин жамоатчилик билан катта ишлар олиб борилади. Биринчи навбатда таълим оладиганлар - ўқитувчилар.  Мутахассислар фикрича, давлат тилини лотин ёзувига ўтказиш аста-секин, босқичма-босқич амалга оширилади.

×