59 нафар қозоғистонлик талаба ЕИ стипендияси соҳибига айланди

59 нафар қозоғистонлик талаба ЕИ стипендияси соҳибига айланди

Европада бепул таълим олиш. Жорий йилда 59 нафар қозоғистонлик талаба шундай имкониятга эга бўлди. Улар «Эразмус+» таълимий стипендиясининг бахтли соҳибларига айланди. Эндиликда Евроиттифоқнинг 13 давлатидаги энг яхши университетларда магистрлик даражасини эгаллашлари мумкин.

Кестутис Янкаускас, Европа иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси:

- Қозоғистонлик талабалар жорий йилда Евроиттифоқнинг 11 давлатига, шунингдек, Норвегия ва Буюк Британияга йўлланади. Евроиттифоқ давлатлари орасида Франция етакчи, аммо Бельгия, Австрия, Чехия, Эстония, Финляндия, Польша, Португалия ва бошқа юртларга борадиганлар ҳам кўпчилик. Касблар кесимида олиб қаралса, келажак касблари устунликда, бу - айланма иқтисодиёт, ядро физикаси, қишлоқ хўжалиги, айти, хавфсизлик ва атроф-муҳит. Техника ва гуманитар йўналишлардаги мутахассисликлар ҳам анчагина.  

Умуман, мазкур дастур бўйича Европа ўқув юртларида 2014 йилдан бери уч юз нафарга яқин қозоғистонлик таълим олган. Дастурнинг илк даври  2020 йилда якунланган, иккинчиси ўтган йили бошланди, унинг молиялаштириш ҳажми ўтган йилгидан деярли икки марта ортиқ. Бу эса 26 миллиард евродан кўпроқ маблағ, дегани.

Кестутис Янкаускас, Европа иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси:

- Эрасмус+ дастури – нафақат мастерс, балки турли универститетларга алмашинувга йўлланадиган бакалавр талабалар ҳамдир. Бу семестрга қадар, олти ойгача, бундай талабалар сони Қозоғистонда 5 мингдан зиёдроқ, янада кўпаяди. Қозоғистон стипендиялар сони бўйича етакчилик қилади, жумладан, магистрлар учун ҳам. Саралаш катта, жорий йилда Қозоғистонда тахминан 15 мингтача талабгор курашди, 59 нафар ғолиб танлаб олинди.        

Келгуси йилда ўз омадини синаб кўришни истаганлар дастурнинг миллий оператори сайтида ариза қолдириши лозим. Аризаларни қабул қилиш октябрда бошланади ва йил охирига қадар давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.