«Олов» фильми халқаро кинофестиваль Гран-присини олди

«Олов» фильми халқаро кинофестиваль Гран-присини олди

Қозоғистонлик режиссёр Айжан Қасимбекнинг «Олов» фильми Екатеринбургда бўлиб ўтган дебют фильмлар халқаро фестивалида бош совринга сазовор бўлди. Таъкидлаш лозимки, танловда мамлакатимиздан Алишер Жадигеровнинг «Ўтов» картинаси ҳам қатнашди, унга энг яхши ўйин дебюти учун махсус мукофот топширилди. Танловда юртдошларимиздан ташқари Тожикистон, Туркманистон, Россия, Сербия ва бошқа давлатлар режиссёрлари ҳам иштирок этди. Мазкур фестиваль ҳакамлар ҳайъатига эронлик  режиссёр, продюсер ва сценарийчи Маҳдий Фардгадорий раислик қилди.

Диана Ашимова, «Олов» фильми продюсери:

- Биз айнан шу ерда, халқаро картиналар танловида ютуққа эришганимиздан бахтлимиз. Картина дунё бўйлаб фестивалларда қатнашишда давом этади. Мадридда, Россия шаҳарларида, Қозондаги мусулмон киноси фестивалида иштирок этамиз. Ҳозирда картинани Қозоғистонда прокатга чиқаришга тайёрлаяпмиз. Бу халққа яқин кино, уни кўрсатиш керак, қабилида кўплаб яхши фикрлар эшитдик.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.