Давлат раҳбари Маданият ва спорт вазирини қабул қилди

Давлат раҳбари Маданият ва спорт вазирини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Маданият ва спорт вазирини қабул қилди. Даурен Абаев ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликда амалга  оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, ходимлар фаровонлигини ошириш борасида кўрилган чора-тадбирларни тилга олди. Маданият, санъат ва спорт йўналишидагиларнинг маошларидаги ижобий ўзгаришларни кўрсатиб ўтди. Шунингек, матбаа, ноширлик, архивларни янгилаш, рақамлаштириш хусусида сўз борди. Қозоғистон спортчиларининг йирик халқаро беллашувлар, 2024 йилда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлиги ҳақида айтилди. Давлат раҳбари оммавий ва болалар спортини ривожлантириш, миллий маданиятни тарғиб қилиш бўйича қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.