Пойтахтда тарихдан баҳс этувчи QR-футболкалар чиқариляпти

Пойтахтда тарихдан баҳс этувчи QR-футболкалар чиқариляпти

Миллий бренд яратиш ва айни вақтда мамлакат тарихи ҳақида маълумот тарқатиш мумкинми? Пойтахтлик Данияр Балташев Қозоғистоннинг афсонавий шахсларини оммалаштирувчи футболкалар чиқарди. Бунинг учун у оддий йўл тутди – кийимларга QR–код туширди. Уни сканерласангиз, қаҳрамонлар биографияси, тарихий маълумотлар тўпланган сайт очилади. Муаллифнинг дебют коллекцияси «Абилайхон» деб аталган.

Данияр Балташев, лойиҳа муаллифи:

- Эгнимда «Абилай Хан» коллекцияси футболкаси. «Абилай Хан»га 12 тарихий шахс киритилган: Керей, Жанибек, Кенесари, Абилай хонлар, миллат зиёлилари Алихан Бўкейханов, Ахмет Байтурсинов, Сакен Сейфуллин. Ижодкорлар, шоир ва олимлардан Чўқон Валихонов, Абай Қўнонбоев, Бухар Жирау бор. Совет даври қаҳрамонлари, арбобларидан Алия Мўлдағулова, Бауржан Мўмишули ва Динмуҳаммад Қўнаев киритилган.

Яқин кунларда бизнесмен болаларга мўлжалланган QR-либослар коллекциясини ишлаб чиқмоқчи.  Унда тарихий шаҳарлар ва воқеалар акс эттирилади. Футболкалар эса ҳозирнинг ўзида маҳаллий ва хорижий мухлисларини топган.

Данияр Балташев, лойиҳа муаллифи:

- Умуман олганда, мамлакатимиз тарихини жуда яхши кўраман, сўнгги йилларда тарихимиз ва миллий колорит оммалашганини кўриб турибмиз.  Мижозларимиз қаторида хорижликлар ҳам бор, бу эса биз учун жуда фойдали. Чунки мамлакатимизни, миллий колорит, менталитетни кўпчиликка машҳур қилади, буларнинг ҳаммаси футболка ёрдамида узатилади. 

Ёш, илк қадамларини қўйган тадбиркор ишлаб чиқришни кенгайтириш ҳақида ўйлаяпти. Данияр таъкидлашича, унинг лойиҳаси маърифат тарқатишга хизмат қилади. Буюк Дашт тарихи ҳақида кўпчиликка маълумот беради!

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.