Қирғизистонда Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтди

Қирғизистонда Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтди

Бишкекда мамлакатимизда суратга олинган иккита картина - «Муқағали» ва «Олов» фильмлари тақдимоти ўтказилди. Премьера Қозоғистон киноси кунлари доирасида амалга оширилди. Бўлат Қалимбетовнинг «Муқағали» фильми машҳур қозоқ шоири тўғрисида, умрининг охирги йили ҳақида ҳикоя қилади.

Бўлат Қалимбетов, фильм режиссёри:

- Бу фильм шоир ижоди эмас, тақдири, ижодкорлиги ҳақида ҳикоя қилади. Унинг иқтидори, ҳаётда тутган мавқеи, у ижод қилган давр муҳитини тасвирлайди. Нима учун жуда эрта, атиги 45 ёшида ҳаётдан кетди, тизим билан унинг ўртасида қандай зиддият бўлган? Ушбу картинада кўп саволларга жавоб беришн истадик.

Икки кунлик фестивалда намойиш қилинган яна бир фильм «Олов» деб аталган. Кинотанқидчилар фикрича, режиссёр Айжан Қасимбек иши қирғиз томошабинига хуш келади. Чунки комедияда тасвирланган ҳаётий вазиятлар қирғиз халқига ҳам яқин.

Артиқ Суюндуков, кинорежиссёр:

- Сўнгги йилларда, пандемиядан аввал ҳам, Марказий Осиё киноси ҳақида маълумотлар камайиб қолганди. Ахир, биз тожик, ўзбек, туркман, қозоқ киноси ҳақида билишимиз зарур. Нималар юз беряпти, қандай қўшма лойиҳалар бор, нималар ҳақида ўйланяпти. Чунки одамлар фақат тирикчилик билан яшаши керак эмас.

Таъкидлаш лозимки, Қирғизистон Қозоғистон киноси кунлари ўтказилган илк давлат бўлди. Улар яна 15 та яқин ва узоқ хориж давлатларида ташкил қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.