Тиббиёт поезди сафари давом этяпти

Тиббиёт поезди сафари давом этяпти

«Соғлом Қозоғистон» махсус тиббиёт поезди  мамлакат минтақалари бўйлаб сафарини давом эттирмоқда. Таркибида малакали мутахассислар бўлган поезд Павлодар вилоятига етиб келди. Олис станциялар ва посёлкаларда яшовчи юзлаб фуқаро бепул кўрикдан ўтди, ташхис олди.

Бибижан Асарбекова, қишлоқ аҳли вакили:

- Кардиолог, терапевт, стоматолог каби тор ихтисосликдаги шифокорлар келиши, УТТ хизмати кўрсатилиши биз учун катта ёрдам. Ўтган йиллари оғриқ тишни олиб қўйишарди. Бу йил даволаш билан ҳам шуғулланяпти. УТТ дан ўтдим, кардиолог қабулида бўлдим.

Замонавий ускуналар ўрнатилган тиббиёт поезди турли тадқиқотлар ўтказиш имконини беради. Хусусан, биокимёвий таҳлил, рентгенография, флюорография, ички аъзолар ва томирларни УТТ қилиш, электрокардиограмма, гастрофиброскопия, ташхис қўйиш учун зарур бршқа текширувлар ўтказиш имкони мавжуд.

Нурипа Тайжанова, шифокор:

– Тонгги соат саккиз яримдан учта қишлоқ аҳолиси келиб тиббий ёрдам олди. Кўпроқ стоматолог, невролог қабул қилди, ультратовуш текшируви ўтказилди. Беморлар миннатдор. Улар тор ихтисосликдаги мутахассисларга кўриниш учун одатда шаҳарга боришига тўғри келарди.

Тиббиёт поезди 2 ноябргача 67 та олис станцияга бориши режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.