Алмати Конгресслар ва конференциялар халқаро ҳамжамияти аъзоси бўлди

Алмати Конгресслар ва конференциялар халқаро ҳамжамияти аъзоси бўлди

Алмати шаҳри Конгресслар ва конференциялар халқаро ҳамжамияти аъзоси бўлди. Мутахассислар таъкидлашича, бу тадбир халқаро саҳнада тадбиркорлик туризмини ривожлантириш йўлидаги яна бир қадам бўлди. Ҳамжамиятга аъзо бўлиш турли туристик ташкилотлар билан янги ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга ёрдам беради. Ҳар йили Алматида 20 тача тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Ҳамжамиятга 88 давлатдаги 950 шаҳар аъзо бўлган. Конгресслар ва конференциялар халқаро ҳамжамияти рейтингига кўра 2020 йилда Қозоғистон MICE-туризм бўйича дунёда 79-ўринни эгаллаган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.