ҚазМУ - тадқиқот университети

ҚазМУ - тадқиқот университети

ҚазМУ тадқиқот университети деб тан олинди. Республика Ҳукумати қарорига биноан олий ўқув юртига шундай мақом берилди. Таъкидлаймиз, бугунги кунда ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети дунёнинг энг яхши 150 та олий ўқув юрти рўйхатига киритилган юртимиз ва Марказий Осиёдаги  ягона таълим маскани саналади. Университет таркибида 16 та факультетдан ташқари, 8 та илмий-тадқиқот институти, 29 та илмий марказ  ва 140 га яқин тадқиқот лабораторияси мавжуд. Истамбул ва Бишкекда ҚазМУ филиаллари  очилган. Айни пайтда бу ерда жами 26 минг нафар талаба, жумладан, 30 та чет давлат фуқаролари ҳам таълим олмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.