9 июль – Қурбон Ҳайитининг илк куни

9 июль – Қурбон Ҳайитининг илк куни

Мусулмонлар учун муқаддас саналган Қурбон Ҳайит байрами жорий йилда 9 июлдан бошланади ва ойнинг 11-санасига қадар давом этади. Байрам кунларида тақводорлар Ҳайит намозини адо этиш учун масжидларга боради, қурбонликлар қилинади. Бундан ташқари, ушбу кунларда қариндош-уруғдан хабар олинади, оила аъзолари байрам дастурхони атрофида тўпланадилар. Қозоғистон Бош муфтийси Қурбон Ҳайит кунларида чорва моллари нархини кўтармаслик, молларга талаб юқори бўлишини суиистеъмол қилмасликка чақирди.

Науризбай Ҳожи Таганули, Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси раиси:

– Сотувчилардан муқаддас Қурбон Ҳайити кунларида мусулмон биродарларимизга ёрдам кўрсатишни, чорва моллари нархини асоссиз равишда кўтариб юбормасликни сўраб қоламиз. Бу барчамиз учун улкан савоб, эзгу амалдир.