Қозоғистонликлар ҳарбий тинчлик ўрнатиш миссиясида қатнашади

Қозоғистонликлар ҳарбий тинчлик ўрнатиш миссиясида қатнашади

430 нафар қозоғистонлик ҳарбий хизматчи БМТнинг Тинчлик ўрнатиш кучлари сафида Марказий Африка Республикаси, Конго, Мали ва Ливанда хизмат қилади. Парламент палаталари қўшма йиғилишида мамлакат Президентининг тегишли таклифини Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов ўқиб эшиттирди. Ушбу контингент БМТ амалиётларида қатнашиши нафақат глобал хавфсизликни таъминлашга қўшилган улуш бўлади, балки Қозоғистоннинг халқаро саҳнадаги нуфузини оширади.

Руслан Жақсилиқов, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири:

- 2014 йилдан буён 45 нафар офицер Ғарбий Саҳройи Кабир, Кот д’Ивуар ва Ливандаги БМТ миссияларида ҳарбий кузатувчилар ва штаб офицерлари лавозимида иш олиб борди. 2018 йилдан 520 нафар ҳарбий хизматчи БМТ нинг Ливандаги тинчлик ўрнатувчи қўшинлари сафида хизмат қилмоқда. Бугунги кунда Ғарбий Саҳройи Кабирдаги БМТ миссияси ва Ливандаги муваққат қўшинларда 6 ва 9 нафардан аскар бор. БМТ раҳбарияти қозоғистонлик ҳарбийларнинг тайёргарлик даражасини юқори баҳолади. Келажакда тинчлик ўрнатиш кучларида аскарларимиз сони кўпайтирилишини қўллаб-қувватлади.

Айни вақтда, Мудофаа вазири тинчлик ўрнатиш контингенти таркибига кирадиган ҳарбий хизматчиларга бериладиган давлат ёрдами тўғрисида ҳам маълумот берди. 

Руслан Жақсилиқов, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири:

- Қонунга мувофиқ, хизмат давомида улар маоши уч марта кўп миқдорда тўланади, қайтиб келганидан сўнг давлат ҳисобидан даволанади, йиллик таътилига яна икки ҳафта қўшилади, бир ойлик хизмат даври эса бир яримга ҳисобланади.

Парламент палаталаридаги депутатлар Президент таклифини қувватлаб, овоз берди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.