Қондошлар янги вилоятларда яшаши мумкин

Қондошлар янги вилоятларда яшаши мумкин

Тарихий ватанига қайтиб келган этник қозоқлар Қозоғистоннинг янги вилоятларига жойлашиши мумкин. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги уларни Абай ва Улитау вилоятларига жойлаштириш бўйича қарорини умумхалқ муҳокамасига қўйди. Вазирлик берган маълумотга кўра, шу кунларда қондошлар 7 та минтақага жойлаштириляпти. Энди бу рўйхатдан Атирауни чиқариб ташлаш режалаштирилган. Унинг ўрнига иккита янги вилоят қўшилади. Таъкидлаш лозимки, ушбу миграция жараёнларидан мақсад мамлакатда демографик вазиятни яхшилашдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси.