TIJI мультфильмлари қаҳрамонлари қозоқча гапиряпти

TIJI мультфильмлари қаҳрамонлари қозоқча гапиряпти

Қозоғистон болалари машҳур Tiji телеканали мультфильмларини давлат тилида томоша қила олади. Дубляж салкам бир йил давомида «Қазақфильм» базасида амалга оширилди. Овоз беришга киришидан олдин актёрлар хориж компанияси кастингидан ўтди. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, машҳур мультипликация телеканалларини қозоқ тилига таржима қилиш ишлари 2021 йилда бошланган. Таъкидлаш лозимик, TiJi 20 мамлакатга 14 тилда кўрсатувларини тарқатади.

Жан-Рене Окутюрье, Халқаро дистрибуция директори:

- Биз Қозоғистон болалари учун сифатли кўнгилочар ва маълумот берувчи дастурлар тайёрлаймиз. 2-7 ёшдаги болалар она тилида турли мультфильмларни томоша қила олади. Овоз беришда ҳар бир материал синчиклаб текширилади, таржима сифатига катта эътибор қаратилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.