Жорий йилда болалар оромгоҳларида дам олувчилар сони ортади

Жорий йилда болалар оромгоҳларида дам олувчилар сони ортади

Жорий йилда 2 миллион 300 минг нафар қозоғистонлик ўқувчи ёзги каникуллар даврида болалар соғломлаштириш лагерларда дам олиш кутиляпти. Бу эса 2021 йилдагига нисбатан ярим миллион нафарга кўп. Ҳукумат матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилда соғломлаштирувчи лагерлар ва майдончалар сони ҳам ортиши мўлжалланмоқда. Мактаб қошида, чодирлар остида, спорт, ўтов лагерларнинг умумий сони жами 11 мингтага етади. Болалар йилида янги мактаблар очилиши, юздан зиёд спорт объектлари бунёд этилиши мўлжалланган. Шунингдек, олий таълим масканларига грантлар сони кескин ортди ва 73 мингтага етди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.