Қозоғистон терма жамоаси Пекинга келди

Қозоғистон терма жамоаси Пекинга келди

Қозоғистон Олимпиада терма жамоасининг бир қисми Пекинга келди. Осмон ости мамлакатига конькида югуриш, фристайл-могул, шорт-трек, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш ва чанғили иккикураш терма жамоалари ташриф буюрди. Бошқа спортчилар турли мамлакатлардаги базаларда шуғулланишда давом этмоқда. улар Хитойга сал кейинроқ боради. Бу Олимпиадада 34 қозоғистонлик спортчи медаллар учун курашади.Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Олимпиада шаҳарчасига 20 мамлакатдан 400 атлет етиб келган. Йигирма тўртинчи Қишки Олимпиада 4 февралда бошланади ва 20 февралда тугайди.

Адиль Ғалиахмет, миллий терма жамоа спортчиси:

- Ҳозир тайёр бўлиб бориш учун охирги машғулотларни ўтказяпмиз. Кайфият аъло. Медаль билан қайтишга умид қиламан.

Абзал Ажиғалиев, миллий терма жамоа спортчиси:

- Кайфият жуда яхши. Ҳар бир спортчи бу Олимпиадани 4 йил кутган. Мен ҳам. Энди яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси