«100 кун - 100 масала» лойиҳаси ишга тушди

«100 кун - 100 масала» лойиҳаси ишга тушди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги «100 кун - 100 масала» деб аталган янги лойиҳани ишга туширди. Вазирлик раҳбари Ажар Ғиният Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилишича, қозоғистонликлар тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, бошқа масалалар бўйича таклифларини йўллаши ва дарҳол уларга жавоб олиши мумкин.

«Мамлакат Президенти тилга олган «Тингловчи давлат»нинг асосий тамойилларини рўёбга чиқариш муҳимлиги сабабли, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролар мурожаатларига эътибор қаратиш ва жадал жавоб бериш, мамлакат фуқаролари ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолишга қаратилган вазифаларни рўёбга чиқариш учун куч-ғайратини сафарбар қилади. Бюрократик тўсиқларсиз оддий фуқаролар, жамоатчилар билан мулоқотни йўлга қўйиш учун ёрдам сўраб мурожаат этамиз ва соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга қаратилган «100 кун - 100 масала» қўшма лойиҳаси бошланганини билдирамиз».

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири.

Абдумалик Сарманов таржимаси