Алматида жабрланганларга тўлов берилмоқда

Алматида жабрланганларга тўлов берилмоқда

Алматида январьда юз берган тартибсизликлардан жабрланганларга пул тўланяпти. Шаҳар ҳаётий таъминотини тиклаш бўйича шаҳар штаби берган маълумотга кўра, давлат органлари, шифохоналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари молиявий ёрдам олади. Рўйхатда жами 603 фуқаро бор. Шаҳар ҳокими ўринбосари Ильяс Усеровнинг маълум қилишича, оғир жароҳатланганларга 2 миллион, ўртача тан жароҳати олганларга 1 миллион тенге ва енгил жароҳатланганларга 500 минг тенге тўланади. Фавқулодда ҳолат даврида ишга чиққан тўққиз минг олтмиш олти нафар полиция, ўт ўчириш, тиббиётчи ва қутқариш хизматлари ходимларига 100 минг тенге меҳнат ҳақи берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси