Франциялик учувчи Ғарб матбуотини танқид қилди

Франциялик учувчи Ғарб матбуотини танқид қилди

Франция фуқароси хорижий оммавий ахборот воситаларининг Қозоғистон воқеаларини ёритишга ёндашувини танқид қилди. Мамлакатимизда йилдан буён яшаётган, авиалинияларда учувчи бўлиб ишлаётган Франсуа Камаррок француз медиавоситаларидаги талқини аслида юз берганидан катта фарқ қилиши ҳақида гапирди. У буни аниқ билади, чунки ўзи ҳам Алматидаги январь воқеалари шоҳиди бўлган. Франсуа Камаррок таъкидлашича, Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари намойишчиларга ўқ отмаган. Тинч норозилик ҳақиқий террор ҳужумига айланиб кетган, натижада аҳоли ҳам, орган ходимлари ҳам ҳалок бўлган. Айни вақтда, Камаррокнинг таъкидлашича, хорижлик журналистлар фактчекингга умуман эътибор қилмаган ҳолда маълумот тарқатмоқда. У ютуб орқали намойиш этилган видеомурожаатида Қозоғистон халқига миннатдорчилик билдирган, фавқулодда вазият шароитида республика аҳолиси жипслашган, бир-бирига ёрдам берган. Умуман олганда, Франсуа Камаррок таъкидлашича, қозоқ халқи бағри кенглиги, сахийлиги, маданияти билан ажралиб туради.

Франсуа Камаррок, учувчи:

- Европадаги дезинформация жонимга тегди. Чунки уларда нотўғри маълумотлар берилмоқда. Масалан, баъзи манбаларда Қозоғистон полицияси намойишчиларни ўлдиргани ҳақида айтилди. Бу - ёлғон. Журналистлар умуман асл ҳолатдан бехабар, Улар нима бўлганини билишмайди. Аслида, тинч намойишлар ўтказилган. Бироқ бир қанча қотиллар одамларни ўлдира бошлаган. Ваҳшийларча. Маълум бир одамлар ўғирланган қуроллардан полицияга ўқ отган. Полиция, албатта, қарши чиқишга, одамларни ҳимоя қилишга мажбур бўлган.

Абдумалик Сарманов таржимаси