«Қозоғистон халқига» жамғармасига 150 миллиард тенге тушади

«Қозоғистон халқига» жамғармасига 150 миллиард тенге тушади

«Қозоғистон халқига» жамғармасига 150 миллиард тенге тушиши мўлжалланмоқда. Жамғарма бошқаруви раиси Бўлат Жамишев айтишича, жамғарма манзилли ёрдам кўрсатиш йўлларини ҳам, тизимли тадбирларни ҳам ишлаб чиқади. Бу йўналишдаги барча вазифалар белгилаб олинади. «Қозоғистон халқига» жамғармаси раҳбари БўлатЖамишев яна бир марта таъкидлашича, жамғарма иши шаффоф бўлади, маблағ бевосита муҳтожларга ўтказиб берилади. Ҳозир ягона электрон портал орқали 140 жамоат ташкилоти аҳолидан аризалар қабул қиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси