Павлодарда «Театр, опера, балет» кўргазмаси ўтказиляпти

Павлодарда «Театр, опера, балет» кўргазмаси ўтказиляпти

Павлодарда Куляш Байсеитованинг 110 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Экспозиция Қозоғистоннинг театр рассомлари асарларидан иборат. 22 асар маҳаллий музей жамғармаларидан олиниб, томошабинлар эътиборига тақдим этилган. Бу ишларнинг кўп қисми 70 йилдан ошди. Январь ойи охиригача экспозицияни томоша қилиш мумкин.

Ольга Пашко, санъатшунос:

- Бу кўргазма томошабинни маълум бир даврга етаклайди. 20-аср ўрталари, Алма-Ата. Театрлар очила бошлаган давр. Бу рассомларга эҳтиёж жуда катта, улар у ёки бошқа постановка устида жонини бериб ишлашади. Ажойиб инсонлар, ижодкор мусаввирлар: Аубакир Исмаилов, Евгений Сидоркин, Гульфаруз Исмаилова, Владимир Колобенко кабилар кўпга танилди. Куляш Байсеитова ижоди ҳа шу даврга тўғри келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси