Пойтахтда янги кўргазма очилди

Пойтахтда янги кўргазма очилди

Қозоғистонлик режиссёр Ўралбек Сарибасов мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига Элбоши кутубхонаси музейига ноёб совға тақдим этди. Шахсий архивидан тарихий воқеа - 1991 йилда бўлиб ўтган Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қасамёд ва инаугурация маросимига оид тасвирларни келтирган. Видеода фақат маросимгина эмас, ёш давлатнинг сайланган раҳбарига оқсоқол Шакир Абенов фотиҳа бераётгани ҳам муҳрланган. Айтиш керак, мазкур кадрлар 1993 йилда яратилган «Бата» деб номланган 20 дақиқалик ҳужжатли фильмга асос бўлган. Эндиликда музейга топширилган илк манба бўлажак илмий-экспозициявий кўргазмалар учун асос сифатида хизмат қилади.

Ўралбек Сарибасов, режиссёр:

- Қозоқ халқида шундай тушунча мавжуд, фотиҳа алоҳида хусусият ва кучга эга. Мен бахтиёрманки, тарихнинг муҳим воқеаси - Элбоши инаугурациясини киноплёнкага муҳрлашга муваффақ бўлганмиз, ўша пайтларда ёш эдик. Фотиҳа бериш жараёни давлатимиз тараққиётнинг янги даврига қандай қадам қўйганининг ёрқин исботи. Бу мамлакат эндигина мустақил бўлган палла. Мана шу оқ фотиҳа билан ҳозирда Мутсақилликнинг 30 йиллигини нишонламоқдамиз.

Таъкидлаймиз, музей меҳмонлари тарихий кадрларни пойтахтда ташкил қилинган «Тарихий танлов. Мустақиллик эраси» деб номланган кўргазма доирасида 28 январга қадар кўриши мумкин. Экспозицияга, шунингдек, Қозоғистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиш тарихини акс эттирган нодир фотосурат ва ҳужжатлар ҳам киритилган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси