«Дўс-Муқасан» гуруҳи ҳақида бадиий фильм ишланди

«Дўс-Муқасан» гуруҳи ҳақида бадиий фильм ишланди

Афсонавий «Дўс-Муқасан» гуруҳи – 55 ёшда. Ушбу муҳим санага атаб, маҳаллий кинематографчилар бадиий фильм суратга олди, у таниқли мусиқачилар ижодига бағишланган. Картина съёмкаси 2020 йилда бошланган. Фильм ижодкорлари айтишича, премьера келаси йили ўтказилади. Қизиғи шундаки, фильм ярим аср илгари ёш талабалар истеъдодини бирлаштириб, мусиқада профессионал даражага қандай эришгани ҳақидаги реал воқеаларга асосланган. Фильм кун келиб хавф остида қолган дўстлик ҳақида ҳикоя қилади. Таъкидлаш керак, режиссёрлар мутлақо янгича – мусиқали жанрда ишлаган ва илгари маҳаллий кинода бўлмаган усуллардан фойдаланган. Шубҳа йўқки, ўз даврида Европа, Осиё ва ҳатто Америкада машҳур бўлган гуруҳ таржимаи ҳоли тўғрисидаги киноасар ўз долзарблигини йўқотмайди, дейди тасвирга олиш жамоаси вакиллари. Фильм маҳаллий кинематография жамланмасидан жой олишига улар ишончи комил.

Хуршида Абдуллаева таржимаси