Пойтахтда миллий опера - «Алпамис» премьераси бўлиб ўтади

«Алпамыс» ұлттық операсы
kaz.elorda.info

зитор Еркеғали Рахмадиев 70-йиллар аввалида яратган «Алпамис» операси орадан 30 йил ўтиб, яна саҳнага қайтди. Пойтахт томошабинларини эпик достоннинг фэнтези услубидаги янгича режиссёрлик талқини кутмоқда, дейди «Астана Опера»дагилар. Спектакль янги технологик ечимлар билан бойитилган, улар илк маротаба қўлланмоқда. Жумладан, постановкада муҳим роль ўйновчи проекцияли тўр-гобелен – мураккаб декорация элементи билан ишлаш. У проекциялар, 3D-эффектлар, видео, анимация, компьютер графикасини намойиш этиш учун полотно вазифасини ўтайди. Спектакль муаллифи - россиялик режиссёр Юрий Александров. Унинг сўзларига кўра, киритилган янгиликларга қарамай, постановка мазмуни аввалгидек қолади. Бу миллий қадриятларни оммалаштириш ва ёшларда ватанпарварлик туйғусини тарбиялашдир.

Юрий Александров, постановкачи режиссёр:

- Рассомлар ва менинг олдимга шундай вазифа қўйилганди, спектакль паузасиз ўтиши керак. Бу худди нон-стоп каби, фильмдагидек бўлади. Ва шу сабабли у бироз ихчамроқ шаклга эга. Биз мусиқали материални сақлаб қолдик, аммо шундай компоновка қилиндики, томошабин бир сония ҳам рўй бераётган воқеадан чалғимайди.

Расул Жармағамбетов, Алпамис батир партияси ижрочиси:

– Ролга тайёрланишим учун икки ой вақт кетди. Доимо бу роль менга яқинлигини айтардим. Чунки мен ҳам шундай оддий йигитман. Ўйлайманки, ҳар бир гўдак томирида Алпамис батир қони оқади. Ва бу фикр менга спектаклга масъулият билан пухта ҳозирланишга ёрдам берди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси

 

×