«Қалбнинг ардоқли торлари» танлови ғолиблари тақдирланди

«Қалбнинг ардоқли торлари» танлови ғолиблари тақдирланди

«Көзімнің қарасы», «Қаратўрғай» - Абай ва Ақан Серининг машҳур композицииялари ёш қозоғистонлик ва хорижлик хонандалар ижросида. Нур-Султонда «Қалбнинг ардоқли торлари» халқаро танлови якунлари чиқарилди. Қозоғистон Биринчи Президенти кунига бағишланган ижодий беллашувда Индонезия, Туркия, Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва, албатта, республикамиздан ижрочилар иштирок этди. Хорижлик қатнашчиларга ғалаба учун онлайн-форматда курашиш имконияти берилди. Танлов иштирокчилари фақат анъанавий халқ асарларини эмас, балки Элбошининг севимли композициялари ва унинг муаллифлик қўшиқларини ҳам ижро этди. Умуман, 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган хоҳловчилардан 200 дан зиёд ариза келиб тушган. Натижада улар орасидан 30 та ғолиб ва битта гран-при соҳиби танлаб олинди. Таъкидлаймиз, танлов 2015 йилдан бери ўтказилади, бу вақт ичида унда уч мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Бўтагўз Қаипова, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти - Элбоши кутубхонаси директор ўринбосари:

- Ушбу танловнинг ўзига хосликларидан бири шундаки, у мусиқа санъати билан шуғулланувчи болалар орасида эмас, балки оддий ўрта мактаб ўқувчилари орасида ўтказилади. Ҳакамлар айтишича, болалар ижро этган қўшиқларда доимо алоҳида энергетика сезилиб туради. Ўз ижроси орқали улар Ватанга, маънавий меросга, ўз халқига илиқ туйғуларини ифодалайди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси