Дубайда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

Дубайда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

Дубайда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Араб Амирликлари туристик ташкилоти раҳбари Лейла Раххал Ал-Атфоний маълум қилган. Соҳа вакили туризм борасида ҳамкорлик шартномасини тузиш учун Нур-Султонга келди. Республиканинг бош шаҳри меҳмонда унутилмас таассурот қолдирди. Лейла Раххал Ал-Атфоний пойтахт туристик дестинацияни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эгалигига ишонч билдирди. Бу пухта ўйланган стратегия туфайлидир, эндиликда соҳанинг хорижлик вакиллари билан бизнес-алоқаларни йўлга қўйиш ва айниқса, икки давлат вакиллари бўлган тадбиркор аёллар ўртасида турли тадбирларни ташкил этиш лозим. Қозоғистонда ҳам БАА кунларини ўтказиш режа қилинган. Бундай маданий тадбирлар шериклик алоқаларини янада кучайтиради.

Лейла Раххал Ал-атфоний, БАА Туристик ташкилоти раҳбари:

- Қозоғистон жуда чиройли, Нур-Султон унинг юраги саналади ва бу ерда жуда кўплаб тадбирларни ўтказса бўлади. Бу ерга сайёҳларни бошлаб келишни ўйлаяпмиз, улар Нур-Султон ва Қозоғистон гўзаллигини ўз кўзи билан кўрсин. Ўйлайманки, мамлакатимиздаги кўплаб кишилар бу ерга келишга қизиқади. Айни пайтда БААдаги Қозоғистон элчихонаси билан музокаралар ўтказиш, бу ерда республикангиз маданияти кунларини ташкил этишни режалаштирганман. Тадбиркорлик соҳасида бирга ишлаш учун маданият, санъат, ижод соҳасида меҳнат қилаётган аёлларни таклиф қилишни ҳам. Биргаликда яратиш учун.

Хуршида Абдуллаева таржимаси