ҚХА халқаро анжумани бўлиб ўтди

ҚХА халқаро анжумани бўлиб ўтди

«Мустақилликнинг 30 йили: тинчлик-тотувлик, ягона келажакка эга эл». ҚХА халқаро анжумани иштирокчилари сўнгги ўттиз йилда шаклланган этнослараро тотувликнинг Қозоғистон моделини муҳокама қилди. Тадбир олдинда турган икки байрам – Биринчи Президент куни ва республика Мустақиллиги юбилейига бағишланган. Анжуманда Қозоғистон Халқи Ассамблеяси аъзолари, элчихоналар вакиллари, этномаданий бирлашмалар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Экспертлар замонавий этносиёсат, маданият борасидаги халқаро ҳамкорлик, глобаллашув даврида толерантликни шакллантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама қилди. Мажилис депутати Наталья Дементьева айтишича, бугунги кунда Қозоғистонда миллатидан қатъи назар ҳар бир фуқаро униб-ўсиши учун барча шароит яратилган, ҳар бир этнос ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини асраб қолиш учун тенг имкониятга эга.

Наталья Дементьева, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

- Доно сиёсат, Элбошининг узоқни кўра олиши шарофати билан Қозоғистон Халқи ассамблеясини ташкил этишга муваффақ бўлинди, бу – миллатлараро бирдамликни сақлай оладиган ўзига хос институтдир. Бугунги кунда ишонч билан айта оламизки, чин маънода Миллат етакчиси раҳбарлигида жуда ажойиб ютуқларга эришдик. Юртимизда кўплаб миллатлар вакиллари дўстона, тинч-тотув яшаб келмоқда. Бу ерда истиқомат қилаётган ҳар битта этнос турмуши кўпчилик учун ўрнак бўла олади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси