Қозоғистонда ички авиақатнов ривожланмоқда

Қозоғистонда ички авиақатнов ривожланмоқда

Қозоғистонда ички авиаалоқа кенгаяди. Бугунги кунда республикада 23 йўналишда самолётлар учяпти. Бу тармоқ кенгайиши режалаштирилган. Натижада, турли туманлар орасида алоқа қилиш имконияти, парвозлар жўғрофияси кенгаяди. Мамлакатда авиаалоқа молиялаштирилиши сабабларидан бири шунда. Куни кеча янги йўналиш очилди. Энди Алматидан Тарозга самолётда бориш мумкин. Жорий йилда авиайўналишларни молиялаштиришга беш миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилди. У республика бюджети ва Миллий жамғармадан олинди. Авиакомпаниялар парвоз фуқаролар орасида оммалашаётганини таъкидламоқда.

Руслан Шаяхин, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги бош эксперти:

- Алмати-Уржар, Нур-Султон-Уржар, Ушарал каби туристик авиамаршрутлар бор. Улар 6 ой давомида, майдан октябргача ишлайди. Лекин бу туристик йўналишлар вақтинчалик – йилига атиги олти ой ишлайди. Сўнг октябрдан бошлаб тўхтатилади. Аҳолидан шикоятлар кўп, йил давомида парвозлар тўхтатилмаслиги талаб қилиняпти. Муаммо шундаки, бу йўналишларда туристлардан ташқари учишни истовчилар кам. Оқим етарли эмас. Йил давомида ишлаб туриши бюджетга оғирлик қилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси