Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлигининг III форуми

Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлигининг III форуми

Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлигининг III форумида 54 та инвестициявий ҳамда тижорат шартномаси имзоланди. Машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, электр-техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳалар рўёбига 611 миллион доллардан зиёд маблағ йўналтирилади. Тадбир давомида давлатлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транзит-транспорт, сув-энергетика, саноат кооперацияси ва туризм борасида икки томонлама шерикликни кенгайтиришга келишиб олди. Дарвоқе, йил бошидан бери Марказий Осиё республикалари орасидаги товар алмашинуви деярли 3 миллиард долларга етган. Уни 2022 йилда 5 миллиард, яқин беш йил ичида 10 миллиард Америка валютасига етказиш режалаштирилган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси