Беларусда «Qazaq. Олтин одам тарихи» фильми премьераси бўлиб ўтди

Беларусда «Qazaq. Олтин одам тарихи» фильми премьераси бўлиб ўтди

Қозоғистон Биринчи Президенти ҳақидаги «Qazaq. Олтин одам тарихи» фильмининг ёпиқ премьераси Минскда, «Хазонрезги» кинофестивали доирасида ташкил этилди. Фильмда Нурсултон Назарбоев ўз ҳаёти эсдаликлари ва янги тарихнинг муҳим воқеалари – Совет Иттифоқи инқирози, Семипалатинск полигони ёпилиши, шунингдек, Қозоғистоннинг халқаро майдондаги ҳозирги ўрни ҳақида сўзлайди. Фильм яратилиши устида оскарчи режиссёр ва Голливуд юлдузи Оливер Стоун раҳбарлигидаги интернационал киногуруҳ ишлаган. Киноасар учун мусиқани таниқли итальян композитори ва дирижёри Карло Силиотто ёзган. Картина ижодкорлари асар томошабин учун янги Қозоғистонни очиб беришига ишонади.

Игорь Кобзев, «Qazaq. Олтин одам тарихи» фильми продюсери:

- Бунга қадар Нурсултон Абишевич нима учун Шушкевич, Кравчук ва Ельцин бўлган Беловежа ўрмонига бормаганини ҳеч ким билмасди, у фильмда бу ҳақда илк марта гапириб берган. Ва яна бир неча жиҳатлар ҳам борки, уларни телепремьерагача очмаган маъқулроқ. Фильмнинг телевизион варианти биринчи бўлиб Қозоғистонда намойиш этилади. Картина ҳақида шуни айта оламанки, у жаҳон томошабинлари учун қизиқарли, итальянларнинг ёшга тўлган кўзларини кўрдим, бу одамни таъсирлантиради, зеро, қозоғистонликларсиз бу бу фильм ҳам бўлмасди.

Игорь Лопатенок, «Qazaq. Олтин одам тарихи» фильми режиссёри:

- Бу нега Минск учун қизиқ, чунки Беларусь биз учун биродар юрт, бу қозоқ халқига биродар миллат, ўйлайманки, бу умумий манфаатларга эга халқалар. Нурсултон Абишевичнинг Александр Григорьевич Лукашенко олдидаги нуфузи, менимча, оддий беларусь фуқаролари учун ҳам бирдай муҳим.

Яқин фурсатларда қозоғистонликлар фильмнинг 8 қисмдан иборат телеверсиясини томоша қилиши мумкин. Айтиш жоиз, «Олтин одам» «Оскар» мукофоти учун танлов рўйхатига киритилган, ҳатто илк мусиқий номинацияга ҳам эга бўлди. Беларусдан сўнг асар кинематографик саёҳатини давом эттиради, олдинда Араб Амирликлари, Франция, Германия, Япония ва Хитой турибди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси