Қозоғистонлик спортчилар Пекин Олимпиадасига тараддуд кўрмоқда

Қозоғистонлик спортчилар Пекин Олимпиадасига тараддуд кўрмоқда

Қозоғистонлик спортчилар қишки Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Беллашувлар 4-20 февраль кунлари Пекинда бўлиб ўтади. Таъкидлаймиз, ҳозирда эллик нафар атлет бутун дунё бўйлаб махсус базаларда шуғулланмоқда. Тўрт йилда бир бўладиган мусобақаларда Қозоғистон жамоаси 93 та спорт дастурида чиқиш қилишни режалаштирган. Фристайл-могул, фристайл-акробатика ва шорт-трекка катта умид боғланган. Пекин Олимпиада ўйинларида қатнашадиган Қозоғистон жамоасининг якуний таркиби январда маълум бўлади.

Елсияр Қанағатов, Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси спорт дирекцияси раҳбари:

- Спортчиларимизни хориждаги ўқув-машғулот йиғимларига жўнатамиз, у ерда қулай спорт объектлари, спарринг-партнёрлар, бошқа давлатлар вакиллари бор. Ҳамкорликдаги машғулотлар. Табиийки, ҳозир улар асосий спорт беллашувларига тайёрланмоқда, бу лицензия олиш учун.

Биз фристайл-могул, фристайл-акробатика, конькида югуриш спорти, шот-трек, трамплиндан сакраш, биатлон, чанғи пойгасида иштирок этишни режа қилганмиз, иккикурашда ҳам.

Айтиш керак, Пекинда 13-Қишки Паралимпия ўйинлари ҳам очилади. Бу тадбир 4 март куни ўтказилади. Мусобақаларда қозоғистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Айни пайтда улар ҳам асосий стартга тараддуд кўрмоқда. Беллашувларда атлетлар спортнинг жами олти тури бўйича 78 та медаллар тўплами учун кураш олиб боради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси