«Давлатчиликнинг етти устуни» - ёшлар учун ориентир

«Давлатчиликнинг етти устуни» - ёшлар учун ориентир

Элбоши Нурсултон Назарбоев тилга олган тамойиллар тизими янги даврда мамлакатимиз ёшлари учун асосий ориентир вазифасини бажаради. Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида республика тараққиётининг муҳим тамойиллари белгилаб олинди, дея таъкидлайди мамлакат парламенти қуйи палатаси депутати Лариса Павловец. Унинг фикрича, «Давлатчиликнинг етти устуни» ёш қозоғистонликлар мустақил Қозоғистон ютуқларини мустаҳкамлаши ва кўпайтириши, шунингдек, миллий қадриятларни сақлаб қолиши учун хизмат қилади. Янги давр янги чорловларни келтириб чиқаради. Уларга тайёр бўлиш ёш авлод учун ўз-ўзини такомиллаштириш, ватанининг жонкуяри бўлиш, унинг ривожига хизмат қилиш, деган маънони англатади.

Лариса Павловец, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Сўнгги 30 йил давомида 9,5 миллион бола дунёга келди. Бу аслида ҳам янги авлод. У аввал яратила бошланган майдончаларда янги ғояларни рўёбга чиқариш, иқтисодда ҳам, таълимда ҳам, илм-фанда ҳам кадрлар салоҳиятини кучайтириш ва яхшилашга хизмат қилиши зарур. Бу фаолият орзуларимизни рўёбга чиқарадиган янги бўғин шаклланиши асоси бўла олади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси