2025 йилгача 11 минг километр йўл пулли бўлади

2025 йилгача 11 минг километр йўл пулли бўлади

Қозоғистон автотрассаларининг 5 800 километрга чўзилган еттита участкаси пулли бўлди. Бу биринчи категорияли республика аҳамиятига эга бўлган тўрт полосали йўллар бўлиб, «Нур-Султон-Павлодар», «Қапшағай-Талдиқўрған», «Тароз-Қайнар», «Чимкент-Тароз», «Чимкент-Қизил Ўрда», «Чимкент-Тошкент» ва «Щучинск-Кўкшетау» йўналишларида. Бунда ўтиш нархи 2013 йилдагидан ўзгармайди. Экспертлар айтишича, Европа тарифларига солиштирганда, фарқлар мавжуд. У ерда юк машиналари ҳайдовчилари 5 марта, енгил автомобиль эгалари эса 20 марта кўпроқ пул тўлайди. Дарвоқе, илгари маҳаллий автомагистралларнинг фақат 682 километрли 4 та участкаси пулли эди. Ўтган йили йиғим 5,7 миллиард тенгени ташкил этган, бу маблағ йўлларга хизмат кўратишга сарфланган. 2025 йилга қадар, «Нурли жўл» дастури доирасида республика аҳамиятига молик яна 11 минг километр трасса пулли бўлади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси