ЮНЕСКО тақвимига янги саналар киритилди

ЮНЕСКО тақвимига янги саналар киритилди

Икки нафар афсонавий қозоқ намояндасининг юбилей санаси ЮНЕСКО хотира саналари халқаро тақвимига киритилди. Булар – тилшунос ва адабиётчи Ахмет Байтурсиновнинг 150, қозоқ опера ва эстрада хонандаси Роза Бағланованинг 100 йиллиги. Таъкидлаймиз, мамлакатимиз таклифига биноан ЮНЕСКО Бош анжумани 41-сессияси давомида шундай қарор қабул қилинди. Қабул қилинган махсус резолюция 2022-2023 йилларга мўлжалланган. Келгуси йил юбилейлари рўйхатига ташкилотга аъзо давлатлар тақдим этган жами 67 та хотира санаси киритилган. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 1992 йил 22 майидан эътиборан шу ташкилот аъзоси.

Хуршида Абдуллаева таржимаси