Космичк сайёҳлар Бойқўнғирда бўлишди

Космичк сайёҳлар Бойқўнғирда бўлишди

12 йилда илк маротаба Бойқўнғирдан Халқаро космик станцияга сайёҳлар парвоз қилади. Тадбир 8 декабрга мўлжалланган. Икки нафар Япония фуқароси ҳамда россиялик космонавт фазога учишга тайёрланмоқда. Бунга қадар экипаж кемада ишлаш бўйича инструктаж ўташи ва тиббий текширувдан ўтиши лозим. Айни пайтда космик туристлар борт ҳужжатлари билан танишиб улгарди, тизимни синовдан ўтказди. Улар орбитада 12 сутка бўлади.

Александр Мисуркин, Роскосмос космонавти:

- Илк текширувни ўтказамиз. Албатта, кемамизни кўздан кечирамиз. Ҳаммаси жойидалигини текширамиз, бошқарув тизими ҳолатини, кемага мослашиб оламиз.

Таъкидлаймиз, сўнгги марта халқаро космик станцияда сайёҳлар 2009 йил октябрида бўлган. Етти нафар саёҳатчи орбитада бўлган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси