Қозоғистонда янги авиайўналишлар очилади

Қозоғистонда янги авиайўналишлар очилади

Янги авиайўналиш Алматини Қатар пойтахти – Доха билан боғлайди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, рейслар ҳафтасига икки марта Airbus А-320 ҳаво кемасида амалга оширилади. Мазкур йўналишни очиш ўтган йил баҳорида режалаштирилганди, аммо пандемия туфайли муддати кечиктирилди. 1 декабрдан Қозоғистон ва Қувайт, аниқроғи, Алмати ва Ал-Қувайт шаҳарлари ўртасида мунтазам рейслар очилади. Айни пайтда, фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро йўналишларни тиклаш борасида фаол иш олиб боряпти. Бугунги кунга келиб, 23 давлат билан рейслар қайта тикланди. Улар орасида Буюк Британия, Венгрия, Мальдив, Россия, Грузия, Шри-Ланка бор. Шу тариқа, йил бошидан бери йўловчи ташиш 81 фоизга ошган, бу деярли 7 миллион одам, дегани.

Хуршида Абдуллаев таржимаси