Илон Маск Bloomberg ҳисобига кўра дунёнинг энг бой одамига айланди

Илон Маск жаҳоннинг энг бой одамига айланди. Bloomberg агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Teslaнинг энг йирик акциядори бойлиги  195 миллиард долларга етди. У «Амазон» асосчиси Жефф Безосни иккинчи поғонага суриб қўйди. Кўп йиллар мобайнида сайёранинг энг бой одамлари қаторида юксак чўққида бўлиб келган бизнесмен 49 ёшли Илондан 10 миллиард долларга камбағалроқ. Пешқадамлар учлигидан Microsoft асосчиси Билл Гейтс ҳам жой олган. Унинг бойлиги 134 миллиардга тенг.

Таъкидлаш жоизки, бу рейтингда қозоғистонлик тадбиркорлар номи келтирилмаган. Лекин Форбс.кз сайти маълумотига кўра, юртимиз тадбиркорлари рейтингида металл ва молия билан шуғулланадиган Владимир Ким пешқадамлик қилади. Унинг капитали 4 миллиард доллардан зиёд. Иккинчи ўринда – Кулибаевлар оиласи. Учинчи поғонани 2 миллиард 800 миллион маблағ эгаси, тадбиркор Бўлат Ўтемуратов забт этган.