15 ноябрь – Қозоғистон Миллий валютаси куни

15 ноябрь – Қозоғистон Миллий валютаси куни

Бугун Қозоғистонда Миллий валюта куни ва мамлакат молия тизими ходимлари касб байрами. 1993 йил 15 ноябрь куни янги пул бирлиги – тенге айланимга киритилган. Шундан буён мустақил республика ўзининг пул-кредит ва иқтисодий сиёсатини юрита бошлади. Янги миллий валюта дизайни устида иш 1991 йилда бир гуруҳ мутахассислар томонидан бошланган, пулларнинг намунаси 1992 йил августида тасдиқланган. Тенгенинг жорий этилиши мамлакат иқтисодиёти ривожидаги янги босқич бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси