«Сариқ мушук» фильми «Оскар» мукофотига тавсия этилди

«Сариқ мушук» фильми «Оскар» мукофотига тавсия этилди

Қозоғистон Оскар қўмитаси томонидан режиссёр Адильхан Ержановнинг «Сариқ мушук» картинаси «Чет тилдаги энг яхши фильм» номинацияси бўйича «Оскар» киномукофотига тавсия этилди. Таъкидлаш лозимки, фильмнинг жаҳон премьераси ўтган йили «Горизонтлар» 77-Венеция кинофестивали танлов дастурида ўтказилганди. Кейинроқ картина қатор фестивалларда қатнашди ва мукофотлар олди. Улар қаторида Италиянинг Веронаси ва Бельгиянинг Брюгге анжуманлари бош соврини ҳам бор. Адильхан Ержанов ушбу иши учун Стокгольмдаги Hopа кинофестивалида энг яхши режиссёр деб тан олинди.

Таъкидлаш лозимки, «Сариқ мушук» фильми қозоғистонлик «Бонни ва Клайд»нинг ҳаётини ҳикоя қилади. Жуфтликнинг атрофдагиларга қарши тура олгани ва улар йўлида учраган қийинчиликлар тасвирланади. Бош ролларни россиялик актёр Азамат Ниғманов ва қозоғистонлик актриса Камила Нуғманова ўйнаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси