Абай театрида янги лойиҳалар устида иш бошланди

Абай театрида янги лойиҳалар устида иш бошланди

Абай номли Қозоғистон давлат академик опера ва балет театри қатор янги лойиҳаларни рўёбга чиқаришга тайёрланяпти. Масалан, постановкаларни уйдан чиқмай томоша қилиш мумкин. Бу имкониятдан ер юзининг исталган жойида фойдаланиш мумкин. Янги технология халқаро даражага чиқиш ҳамда ўзини намойиш этиш имкониятини беради. Театр директори вазифасини бажарувчи Таир Қаратаевнинг таъкидлашича, ушбу масканда ҳозир ребрендинг жараёни кетяпти. Машҳур маданият даргоҳининг логотипи, фирма услуби, интерфейсининг ташқ и кўриниши ўзгарди. Бу ишларга бир ярим йил вақт сарфланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси