ASTANA HUB стартап мактаби очди

Astana Hub
akorda.kz

Стартап очиш осонми? Ғояни қандай рўёбга чиқариш мумкин? Инвесторни жалб этиш йўли қандай? Нималарни билиб олиш керак? Халқаро технопарк мутахассислари ҳамда IT соҳасида ном қозонган таниқли тадбиркорлар ушбу ва бошқа саволларга жавоб беради. Астана Хабнинг бошловчилар учун янги курси иш бошлади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, 600 дан зиёд ариза тушган. Шу жумладан, Қозоғистон ва хорижий давлатлардан. Ихтисослашган таълим майдончасида дарслар онлайн шаклда ва бепул ўтказилади. Муҳими – янги билимларни эгаллаш истаги, дея такидлашди технопаркдагилар.

Айбар Усенов, Astana Hub таълим дастурлари офиси катта менеджери:

- Курсда дарс бераётганлар қаторида инвестор, бизнес-фаришта ва технологик тадбиркорлигида жуда машҳур бўлган Марат Тулебаев бор. Шунингдек, бизда бизнес-мактаби директори бўлиб ишлаётган Алина Абдрахманова ҳам бор. У авваллари Женеванинг Астанадаги бизнес-мактабини бошқарган. Яна бир спикеримиз Рината Илюбаева, у компания ва стартап раҳбари.

Шуни ҳам айтиш керакки, курс ташкилотчилари таъкидлашича, ўз ишини бошлаш ниятида бўлганлар билан билимларини баҳам кўриши учун салкам 20 нафар таниқли спикер таклиф этилган. Дарслар 2 ҳафта давом этади. Астана Хабдагилар фикрича, стартап мактаби битирувчиларидан кўпчилиги янги лойиҳалар яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×