«Астана Опера» театри «Оппоғойим ва етти гном» балети премьерасини тақдим этилади

балет
tengrinews.kz

Бераҳм ўгай она, қувноқ гном ва соҳибжамол малика. Ака-ука Гриммларнинг машҳур ва севимли эртаги биринчи марта пойтахт томошабинлари балет санъати тилида тақдим этилади. «Астана Опера» театри «Оппоғойим ва етти гном» спектакли премьерасига тайёрланяпти. Венгриялик муаллифлар – бастакор Тибор Кочак хореограф Дюлой Харангозо билан ҳаммуаллифликда ёзган бу асар жаҳон бўйича шуҳрат қозонди. Спектакль 120 Венгрия давлат операсида, «Эркель» театрида, Сегеде очиқ осмон остидаги фестивалида 120 мартадан зиёд намойиш этилди. Сеҳрли балет премьерасини пойтахт аҳли ва меҳмонлари 19-20 ноябрда баҳоланади. Постановка муаллифларининг таъкидлашича, спектаклда асосий эътибор театр яккахонлари маҳоратига қаратилган.

Дюла Харангозо, постановкачи хореограф:

– Труппа жуда яхши ишлаяпти. Бу асарда улар кўникмаган нарсалар кам эмас. Шунинг учун жуда кўп ишлаяпмиз. Классик қисмида умуман муаммо йўқ. Жуда саводли, жойиб рақс тушишяпти. Лекин мен Станиславкий талаб қиланидек ўйнашларини истамайман. Ўзларини эркин тутишсин. Кўчадаги каби бемалол ўйнашсин. Мен воқеаларни ҳикоя қилишни истайман. Бу мен учун муҳим. Албатта, қаддини профессионал каби тутиши, оёқлар ҳаракати, тиззалар тик туриши муҳим. Буни назорат қиламан. Бироқ энг муҳими уларнинг асардаги қувончни тақдим этиб бера олиши.

Султанбек Гумар, «Астана Опера» театри яккахони:

- Ушбу спектакль постановкасида режиссёр мусқага мос ҳааркатланиш, қувноқликни талаб қилади. Лекин бунинг техник ва хореографик жиҳатдан мураккабликлари бор. Мусиқани актёрлик маҳорати ҳамда рақслар билан уйғунлаштирган ҳолда биз режиссёр ғоясини олиб чиқамиз. Шунинг учун бугунги кунда жуда кўп ишлаяпмиз. Келгуси премьера томошабинларга ёқади, деб ўйлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×