Қозоғистонда хорижликлар учун сайёҳлик бадали тасдиқланди

Қозоғистонда хорижликлар учун сайёҳлик бадали тасдиқланди

Қозоғистонда чет элликлар учун сайёҳлик бадали тасдиқланди. Ҳукумат қарорига мувофиқ, бадал хорижлик меҳмонларнинг турар жойда бўлган ҳар бир куни учун тўланади, шаҳар-туманлардаги ётоқхоналар, меҳмон уйлари, ижарага бериладиган уй-жойлар бундан мустасно. Бунда чет элликлар учун тўланадиган бадал суммаси яшаш нархига киритилмайди. Шундай қилиб, кейинги йилнинг 1 январидан 31 декабригача, 2022 йилни қўшиб ҳисоблаганда, ставка турар жой нархининг 0 фоизини ташкил қилади, аммо 2023 йил 1 январдан бошлаб, турар жой нархининг 5 фоизидан кўп бўлмайди. Йил давомида чет элликлар учун тур-бадал қиймати статистик маълумотлар ва мавсумийликка боғлиқ бўлади. Бир кун тўлиқ турилмаганида ҳам туристик бадал тўла олинади. Йиғув операторлар томонидан хорижликлар турар жойда рўйхатга қўйилган пайтда олинади. Таъкидлаймиз, қарор келаси йилнинг 1 январидан кучга киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси