«Оқин» фильми Токио кинофестивалида юксак мукофотга сазовор бўлди

«Оқин» фильми Токио кинофестивалида юксак мукофотга сазовор бўлди

Қозоғистонлик Дарежан Умирбаевнинг «Оқин» фильми нуфузли Токио халқаро кинофестивалида юксак мукофотга эришди. Асар «Энг яхши режиссёр» номинациясида ғолиб бўлди. Эслатамиз, картина технологиялар ривожланган даврда тушунарсиз ва долзарб бўлмай қолишдан қўрқадиган шоир ҳақида ҳикоя қилади. Сценарий немис адиби Герман Гессенинг «Муаллифлик оқшоми» ҳикояси асосида ёзилган. 2019 йилда ушбу лойиҳа Миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат маркази танловида ютиб чиққан. Тасвирга олиш ишлари Алмати, Алмати вилояти ва Атирауда – Махамбет Ўтемисули мақбараси ёнида амалга оширилган. Таъкидлаймиз, Токио халқаро фестивали – энг нуфузли тадбирлардан бўлиб, Халқаро кинопродюсерлар ассоциацияси федерациясида аккредитациядан ўтган дунёнинг 15 та етакчи кинофестиваллари сирасига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси