«Болалар адабиёти – маънавий хазина» кўргазмаси

thenewsavvy.com

2021 йил – Болалар адабиёти йили бўлсин. Миллий академик кутубхонада шундай таклиф айтилди. Мутахассислар фикрича, болани ҳар томонлама баркамол ривожлантиришда китоб мутолаасининг алоҳида ўрни бор. Бадиий адабиёт болалар маънавиятини шакллантиради, дунёқарашини кенгайтиради. Ушбу мақсадлар йўлида кутубхонада «Болалар адабиёти – маънавий хазина» кўргазмаси очилди. Тадбир давомида машҳур болалар ёзувчилари ва бошқа муаллифлар  асарлари намойиш этилмоқда.

НУРГУЛ АМИРЖАНОВА, МИЛЛИЙ АКАДЕМИК КУТУБХОНА ХОДИМИ:

- Кўргазмадан асосий мақсад – ёш авлод орасида мутолаани, саводхонликни тарғиб қилиш. Кенг кўламли китоб экспозицияси тўрт қисмдан иборат ва йил давомида ишлаб туради. Тадбирларни шоир ва ёзувчиларимизга,  юбилей китобларини эса – фольклорга бағишлаймиз, шунингдек, турли бўлимларга оид, қатор саволларга жавоб берувчи кенг ва бой энциклопедия тақдим этилган.

×